Бундеслига. “Бавария” ишончли ғалабага эришди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади

Eldor Akmurzayev
8 мар 2020
Германия чемпионати 25-туридан ўрин олган “Альянц Арена”даги баҳс якунланди.

Учрашувда майдон эгалари 2:0 натижаси билан зафар қучишди. Мюнхенликлар сафида голларни Томас Мюллер ҳамда Леон Горетцка уришган. 

Ушбу муваффақиятдан кейин “Бавария” ҳисобидаги очколар сони 54тага етди ва улар жадвалда етакчилик қилишда давом этишмоқда.

Бавария – Аугсбург 2:0 (0:0, 2:0)

«Альянц-Арена»

Голлар: 1:0 – 53 Мюллер, 2:0 – 90 Горетцка.

Бавария – Нойер, Павар, Алаба, Боатенг, Киммих, Алькантара (Мартинес, 85), Дэвис, Коутиньо (Люка Эрнандес, 85), Гнабри, Зиркзее (Горетцка, 70), Мюллер.

Аугсбург – Люте, Едвай (Удуохай, 80), Макс (Варгас, 67), Гауэлеу, Яго, Байер, Левен (Финнбогасон, 76), Рихтер, Хедира, Фрамбергер, Нидерлехнер.

Огоҳлантириш: Алькантара (85).


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia