Бугун Ўзбекистон Бельгия билан ўйнайди
29 авг 2017 12:25
Янгиликлар
Бугун Ўзбекистон Бельгия билан ўйнайди
Ўсмирларимиз илк учрашувни Бельгияга қарши бугун ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади. Гуруҳдаги иккинчи ўйин Польша ва Венгрия ўртасида кечади.
Дилшод Нуралиев ушбу мусобақага қуйидаги футболчиларни олиб кетган:
Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Шукрон Йўлдошев;
Ҳимоячилар: Миразиз Саидов, Хуршид Убайдуллаев, Дониёр Собиров, Жасур Абдулбеков, Рустамхон Азимов, Хожимат Эркинов, Шохжаҳон Султонмуродов, Жавоҳир Жўраев, Хушнудбек Бозоров
Ярим ҳимоячилар: Мироншох Саттаров, Темур Мамасиддиқов, Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Алишер Одилов, Диёр Рамазонов, Бекзод Шамсиев;
Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Иброҳимҳалил Йўлдошев.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар