UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  0 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди Янгиликлар

"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 21-тур учрашувида жамоа бош мураббийи Акмал Рустамов ҳамда ҳимоячи Дилшод Комилов ўртасида зиддиятли ҳолат рўй берганди.

Шундан сўнг клуб раҳбарияти футболчи билан меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилганди. Куни кеча жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби йиғилиш ўтказиб, футболчини "Қизилқум" ёшлар жамоаси таркибида машғулотларда қатнашиши учун рухсат берди.

Бундан ташқари, Дилшод Комилов клуб базасига ташриф буюриб, ўша ҳолат юзасидан тушунтириш берди:

"Суперлига 21-тури доирасида "Қўқон-1912"га қарши беллашувнинг 60-дақиқасида мени бош мураббий Акмал Рустамов захирага олмоқчи бўлдилар. Аммо мен бу қарорни тўлақонли тушунмаганлигим учун жамоага учрашувда тўлиқ ёрдам бериш мақсадида майдоннни тарк этмадим. Шундан кейин бу ҳолат мухлислар ва мутахассислар ўртасида кенг мулоҳазаларга сабаб бўлди.

Ушбу қарорим учун мен "Қизилқум" жамоаси раҳбарияти ва мухлислари, қолаверса, жамоа бош мураббийи Акмал Рустамовдан узр сўрайман. Тушунмовчилик ва вазиятга нопрофессионалларча ёндашганлигим рост. Айни пайтда клуб раҳбарияти ва бош мураббий билан келишиб олдим ва ҳозирда ҳаммаси яхши. Мен мавсум сўнгига қадар "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилишга тайёрман".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
10 ноя 15:13:19
Timur Nazarov
Сан кечирадиган иш килмадинг йигитча. Ман хам мураббийман. Хеч качон сани жамоамга кушмаган булардим. Кибринг баландми? Асабинг торми? Бошка йуналиш ахтар футболдан кет!!!
   
10 ноя 20:49:00
Timur Nazarov
Сан кечирадиган иш килмадинг йигитча. Ман хам мураббийман. Хеч качон сани жамоамга кушмаган булардим. Кибринг баландми? Асабинг торми? Бошка йуналиш ахтар футболдан кет!!!
   
10 ноя 15:24:18
Жамшид Jamshid
Касаллие тез юкади бизникиларга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика