"Челси" Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилиб, тўқққизта гол урилган баҳсда "Лидс Юнайтед"ни мағлуб этди

10 сен 2026, 07:31
Англия лига кубогининг 2026/2027 йилги мавсуми 1/16 финалидан ўрин олган "Челси" ва "Лидс Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Учрашув Лондондаги "Стэмфорд Бридж" стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи голни 24-дақиқада "Лидс Юнайтед" ҳимоячиси Тарик Мухаремович киритди. Бренден Ааронсон 48-дақиқада меҳмонларнинг устунлигини икки баробарга оширди. 53-дақиқада "Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер пенальтини аниқ амалга оширди. Икки дақиқадан сўнг Палмер дублни расмийлаштирди. 60-дақиқада Педру Нету "Лидс Юнайтед" дарвозасига учинчи голни урди. Мезбонлар форварди Дэнни Уэлбек 65-дақиқада ҳисобни оширди. 75-дақиқада ҳужумчи Доминик Калверт-Льюин мезбонлар дарвозасига учинчи голни киритди. Икки дақиқа ўтиб, лондонликлар ярим ҳимоячиси Валентин Барко ўз номини таблога ёздириб қўйди. 90+4-дақиқада Дэнни Уэлбек якуний ҳисобни ўрнатди — 6:3.

Лига кубогининг амалдаги ғолиби "Манчестер Сити" ҳисобланади. Манчестер клуби 2025/2026 йилги мавсум финалида Лондоннинг "Арсенал" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.




Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia