UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  2 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  2 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  1 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  7 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  18 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  5 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  7 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1

Бугун футбол. "Сурхон" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Сурхон" - "Локомотив"

Бугун Термизда Суперлига 21-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Соат 15:00да бошланадиган учрашувни "Спорт" канали тўғридан тўғри эфирга узатишни режалаштирган. Турнир жадвалида "Локо" 26 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. "Сурхон" ҳисобида 12 очко бўлиб, бу жамоа 13-ўринда боряпти.

Бугунги баҳс "Локомотив" учун иккинчи давра ҳисобидан сафардаги 5-учрашув бўлади. "Темирйўлчилар" бунгача бешта сафар беллашувида икки ғалаба, иккита дуранг ва бир мағлубият қайд этишган. 

"Сурхон" бугун иккинчи давра ҳисобидан ўз майдонидаги 4-ўйинини ўтказади. Термизликлар уйдаги охирги 4та ўйиндан биттасида ғалаба қозониб, уч бор мағлуб бўлишди. Хусусан жамоа АГМК, "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"га умумий 0:8 ҳисобида имкониятни бой берди. Яъни бу ўйинларда майдон эгалари тўп кирита олишмади. 

"Локомотив" охирги учта сафар учрашувидан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа "Металлург" ва "Қизилқум" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди.

Сурхон

Александр Касьян - 5'

Суперлига. 21-тур

28/10/2020, 15:00

1
:
1
Тугади

Локомотив

Кахи Махарадзе - 44'

45'
90'
5'  Александр Касьян
5'  Шерзод Каримов
44'  Кахи Махарадзе
44'  Диёр Туропов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика