UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  4 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинш 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  17 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  20 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4

Бугун футбол. “Насаф” – “Локомотив” Янгиликлар

Бугун футбол. “Насаф” – “Локомотив”

Теглар :  НасафЛокомотив
Бугун “Марказий” стадионда катта футбол. Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувида “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари ўзаро баҳслашади.

Учрашув соат 18:00да бошланади.

Қуйида бугунги учрашувнинг расмийлари билан танишинг.

Ўзбекистон Кубоги-2017. Ярим финал жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)
07.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Дастлабки учрашув – 1:3.
 
Бу йилги Ўзбекистон Кубоги ярим финалида мазкур жамоалар иккинчи марта туқнаш келишмоқда.

2015 йили ҳам “Насаф” ярим финалда “Локомотив” билан туқнаш келган ва "Насаф" “темирйўлчилар”ни (2:0, 0:1) ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олган эди.

Хабарингиз бор, ушбу жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашуви 2 август куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда "Насаф" 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Учрашувдаги голларни Марат Бикмаев (2), Мурод Бобожонов ва Драган Черанлар киритишган.

Финал йўлланмасини қўлга киритиш учун “Насаф” бугун гол ўтказиб юбормасдан, “Локомотив” жамоаси дарвозасини камида икки марта ишғол қилиши керак.

Бугунги учрашув натижаси қандай бўлмасин, қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлишини бемалол тахмин қилсак бўлади. Бундан албатта “Марказий”га  ташриф буюрган мухлислар ютишади.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. “Марказий”га марҳамат қилинг!

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика