Бугун футбол. "Локомотив" - "Пахтакор"

Xayrulla Xoliqov
23 май 2022
Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлиганинг 10-тур учрашувлари давом этади.

Мухлислар Тошкентда пойтахт дербиси гувоҳи бўлишади. Негаки "Локомотив" бу турни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўтказади. Турнир жадвалида "Локо" 12 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. "Пахтакор" эса 14 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда боряпти. 

"Локомотив" ўтказилган 9 ўйинда 4 марта ғалаба қозониб, 5та учрашувда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 11-11. "Пахтакор" 8та учрашувдан учтасида ғалабага эришиб, 5 бор дуранг ўйнади ҳамда ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ. Тўплар нисбати 8-4.

Биласизми? "Локомотив" охирги тўрт ўйиндан учтасида ғалаба қозонди. "Темирйўлчилар" уйда "Сурхон"ни мағлуб этиб, сафарда "Нефтчи" ва "Олимпик"дан устун келишди.  

Факт: "Пахтакор" охирги 4та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу жамоа АГМК, "Насаф", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" билан ўйинларда фақат дуранг қайд этди. "Пахтакор" охирги ғалабасини 4-турда нишонлаган бўлиб, "Навбаҳор"дан 1:0 ҳисобида устун келганди.

23 май, душанба

19:00. ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Шоҳруҳ Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев, Достон Мирзараимов.

Назоратчи: Игорь Нехочин

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

ВАР ассистент: Максим Нехочин

ВАР назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Шерзод Ражабов


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia