UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  0 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  4 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  4 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  31 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  2 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0

Бугун футбол. Бекободда охирги иккита ўйинни ғалаба билан тугатган жамоалар баҳси бўлиб ўтади Янгиликлар

Бугун футбол. Бекободда охирги иккита ўйинни ғалаба билан тугатган жамоалар баҳси бўлиб ўтади

Бугун олий лиганинг 14-тур баҳсларига старт берилади. Бекободда "Металлург" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.

Қизиғи шундаки, бугун Бекобод шаҳрида охирги икки ўйинни ғалаба билан якунлаган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. Бундай дейишимизга сабаб, "Металлург" аввалги иккита баҳсда ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Насаф"ни, сафарда "Обод"ни мағлуб этди.


"Қизилқум" эса сафарда "Динамо"дан ва ўз майдонида "Машъал"дан устун келди. Иккала ўйинда ҳам навоийликлар ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмади. Ҳозиргача "Қизилқум" еттита ўйинни сафарда ўтказиб, шундан иккитасида ғолиб чиққан. Икки бор дуранг ўйнаган бўлса, уч марта имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 4-7.


Бугунги ўйин "Металлург" учун уйдаги еттинчи учрашув бўлади. Жамоа бунгача уч марта рақибларини мағлуб этган. Бир бор дуранг ўйнаб, икки марта ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 9-7. 

Биласизми? "Қизилқум" охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлди. Навоийликлар Тошкентда "Локомотив"дан 0:2 ҳисобида енгилишган. Қолган тўрт учрашувда икки дуранг ва икки ғалаба қайд этилган. 

Биласизми? "Металлург" ҳам охирги беш учрашувнинг фақат биттасида имкониятни бой берган. Жамоа "Олмалиқ"дан мағлуб бўлган. Қолган ўйинларда уч ғалаба ва бир дуранг қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика