UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  9 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди Янгиликлар

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди

Бугун "Ванда Метрополитано" стадионида "Барселона" Испания кубоги доирасида "Севилья"га қарши баҳс олиб боради.

Барселона – Севилья
Якшанба, 00:30, Мадрид, "Ванда Метрополитано". 

Бош ҳакам - Хесус Жиль.

Ушбу баҳс икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Улардан бири совринни қўлга киритади. "Барселона" Примеро чемпионлигига эришишига бир қадам қолди. Каталонияликлар кубокда ҳам ғолибликка эришиб, олтин дубль қўлга киритишга ҳаракат қилишлари аниқ.

"Севилья"даги ҳолат бироз қийинроқ. Жамоа бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛдан чиқариб юборганида, кўпчилик уларни қийин рақиб деб ўйлаганди. Аммо жамоа айни дамда ЛаЛига турнир жадвалининг 7-поғонасини эгаллаб турибди. Шу боисдан клуб Испания кубогини қўлга киритишга интилишига шубҳа йўқ.

Бироқ бундай қилиш жуда қийин. "Барселона" бу мавсум ЛаЛигада бирорта учрашувда мағлуб бўлмади ва айни дамда яхши ҳолатда. Икки жамоа ҳам ЕЧЛдан чиқиб кетган. Шу боисдан учрашув борасида бирор фикр билдириш жуда қийин.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 157 учрашувда майдонга тушишган. Шуларнинг 86тасида каталонияликларнинг, 38тасида андалусияликларнинг қўли баланд келган. 33 баҳсда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

31.03.2018 "Севилья" - "Барселона" 2:2
04.11.2017 "Барселона" - "Севилья" 2:1
05.04.2017 "Барселона" - "Севилья" 3:0
06.11.2016 "Севилья" - "Барселона" 1:2
17.08.2016 "Барселона" - "Севилья" 3:0

Жамоаларнинг бу мавсум ЛаЛигадаги илк учрашувида "Барселона"нинг қўли баланд келган - 2:1. 31 март куни "Севилья" майдонида кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- "Севилья" бу мавсум сафарда ўтган 17 учрашувнинг 6тасида ғалабага эришган.

- "Барселона" эса бу мавсум сафардаги 17 баҳснинг 11тасида рақибини мағлуб этган.

- Лео Месси "Севилья"га қарши ўтган сўнгги 5 учрашувда 4 бора гол киритган.

- "Севилья" "Барселона" билан сўнгги 5 баҳсда 4 марта гол урган.

- "Севилья" ўзининг сўнгги 10 учрашувидан 3тасида ғалаба қозонди, сўнгги 3тасида дуранг ўйнади.

- "Барселона" эса сўнгги 10 учрашувида ("Рома"га) бир марта мағлуб бўлди ва 7 бора ғалаба қозонди.

- Лео Месси "Барселона"даги охирги 3 баҳсида гол ура олмади.

- "Барселона" Испания кубогини энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланади - 29 бора.

- "Барселона" Испания кубогидаги 41-финалида майдонга тушади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика