Бугун 2017 йилги олий лига старт олади
03 мар 2017 09:55
Янгиликлар
Бугун 2017 йилги олий лига старт олади
Дастлабки кунги баҳсларда чемпион "Локомотив" Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади. Дебютант "Динамо" эса Бекободда "Металлург" билан куч синашади. Айнан мана шу ўйин бошқаларидан вақтлироқ бошланишига инобатга олсак 2017 йилги илк гол айнан мана шу ўйинда урилиши кутилмоқда. Ниҳоят кунни "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви якунлаб беради. Бу учрашувни кўриш учун стадионга келган мухлис автомашина ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
Эртага турнинг яна бешта ўйини бўлиб ўтади. Олий лигани сайтимиз орқали кузатиб боринг, афсусланмайсиз.
1-ТУР
ЧЕМПИОНАТ
3 март (жума)
16:30 - Машъал - Локомотив
17:00 - Пахтакор - Қизилқум
15:30 - Металлург - Динамо
4 марта (шанба)
16:00 - Шўртан - Нефтчи
16:00 - Навбаҳор - Обод
15:30 - Қўқон-1912 - Насаф
16:30 - Бухоро – Олмалиқ
18:00 - Бунёдкор - Сўғдиёна
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар