Буффон тарихий рекорд ўрнатди

Eldor Akmurzayev
6 фев 2022
Б Серия 21-турида “Парма” “Беневенто” билан 0:0 ҳисобидаги муроса йўлини танлади.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Жанлуижи Буффон фаолиятида 500-маротаба ўйинни “қуруқ” ўтказди. У бундай натижага эришган тарихдаги илк дарвозабон сифатида рекорд ўрнатди.

44 ёшли италиялик “Парма”даги 92 баҳсда гол ўтказмаган бўлса, “Ювентус” – 322, ПСЖ – 9 ва Италия ТЖ – 77 ўйинда ўз дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru