Буффон қайси клубларнинг таклифини рад этгани маълум бўлди
15 июн 2021 13:06
Янгиликлар
Буффон қайси клубларнинг таклифини рад этгани маълум бўлди
Тажрибали италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон кўплаб клубларнинг таклифларини рад этди.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 43 ёшли дарвозабонни Лиссабоннинг "Спортинг" ва Истанбулнинг "Бешиктош" клублари таклиф қилишган эди.
Жанлуижи шунингдек рус ва грек клубларидан таклиф олди. ЖиЖи "Парма"га қайтиш учун барча таклифларни рад этди. Дарвозабон итальян клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Буффон 2020/21 йилги мавсум сўнггида "Ювентус"дан кетди ва айни дамда эркин агент мақомида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар