Буффон - МЮ билан ўйин ҳақида: "Бир ой олдин имкониятимиз юқори эди, ҳозир 50га 50"

Mirjalol Normatov
10 фев 2019
ПСЖ дарвозабони Жанлуижжи Буффон ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сешанба куни биз катта ўйин ўтказамиз, бунда фақатгина натижа керак. "Бордо"га қарши ўйинга қараганда бироз кучлироқ ўйин кўрсатишимиз даркор. Жамоамизни фаворит деб ҳисобламаймиз, бир ой олдин шундай дейиш мумкин эди. Имкониятлар 50га 50. Кўп нарса Каванининг ўйинда қатнашишига ҳам боғлиқ", - деди Буффон.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal