Буффон ЕЧЛда илк бор қизил карточка олди
12 апр 2018 02:38
Янгиликлар
Буффон ЕЧЛда илк бор қизил карточка олди
ЕЧЛ 1/4 жавоб учрашувида Мадриднинг "Реал" клуби ўз уйида "Ювентус"га 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шундай бўлсада, "қаймоқранглилар" икки ўйин натижасига кўра ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида "Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди. Ушбу қизил карточка ЕЧЛ мусобақасида Буффон учун дастлабкиси бўлди. Жанлуижи ЕЧЛ мусобақасида 117 учрашувда майдонга тушиб бор йўғи 1 маротаба қизил карточка билан жазоланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар