"Бу икки карра аламли" — Слот "Вулверхэмптон"дан учралган мағлубият сабабларини тушунтирди
04 мар 11:44
Янгиликлар
"Бу икки карра аламли" — Слот "Вулверхэмптон"дан учралган мағлубият сабабларини тушунтирди
Нидерландиялик мутахассис жамоасининг вазиятлардан фойдаланишдаги муаммоларини таъкидлаб ўтди.
Ўйин ҳақида ва ўтказиб юборилган голлар:
Слотнинг фикрича, мерсисайдликлар ғалабани илиб кетиш учун етарлича имкониятларга эга бўлган:
"Ёмон натижа. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз яхши дейишдан жуда узоқ эди, иккинчи бўлимда эса бироз фаолроқ ҳаракат қилдик. Биз голга тобора яқинлашиб бораётгандик, лекин рақиб илк бор жарима майдончамизга кириб келганидаёқ гол ўтказиб юбордик.
Биз бунга тезда жавоб қайтардик ва ғалаба тўпини киритишга икки марта жуда яқин келдик. Бироқ якунда рикошетдан сўнг гол ўтказиб юбордик — аслида у ерда тайинли хавфли вазиятнинг ўзи йўқ эди".
Гол уришдаги муаммолар:
Мураббий жамоасининг ҳужумларни якунлашдаги оқсоқлигига алоҳида тўхталди:
"Гол уриш учун қанчалик кўп меҳнат қилишга мажбур бўлаётганимизни ҳисобга олсак, бундай мағлубият икки карра аламли. Мен ўйиндан олдин ҳам асосан фақат стандарт вазиятлардан гол ураётганимизни таъкидлаган эдим. Биз етарлича хавфли вазиятлар яратяпмиз, аммо уларни голга айлантиришда жуда қийналяпмиз", — деди "Ливерпуль" бош мураббийи.
Кетма-кет очко йўқотишлар "Ливерпуль"нинг чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада қийинлаштирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар