

Бу гуруҳдаги ўйинлар Японияда ўтказилмоқда. Учрашув бошланишига 2 соат қолганида Қирғизистон терма жамоасининг барча мураббийлари, маъмурият, футболчи Бекжан Сагинбаев, дарвозабонлар Эржан Токатаев, Кадирбеков Қутман ва Кашуба Валерий коронавирус инфекцияси билан касалланган деб шубҳа қилингани боис жамоадан алоҳида қилинди.
Техник мағлубиятдан қутулиб қолиш учун Қирғизистон терма жамоаси бугунги ўйинни дарвозабонсиз ўтказади. Дарвозани ҳимоячи Айзар Акматов қўриқлайдиган бўлди.




