

"Яхши ўйин. Европа лигасида ўйнаш доимо қийин. Сенга қарши қайси жамоа ўйнаётганининг аҳамияти йўқ. Биз "Гранада" қандай кучга эга эканлигини, улар вазиятлар ярата олишини билардик.
Буни уддалай олдик. Ўйинни ва тўпни назорат қилдик. Мунтазам ҳаракатда бўлдик. Натижа ҳам буни кўрсатиб турибди. Энди эса муҳим қадамни ташлаб, ярим финалда ғалаба қозонишимиз керак. Аммо илк навбатда чемпионат ўйинларига асосий эътиборни қаратамиз", - деди Фернандеш.



