

Daily Mail хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" клубига тегишли "Олд Траффорд" ҳамда "Ливерпул"га қарашли "Энфилд" стадионлари 2028 йилги Европа чемпионати учрашувларини қабул қилмайди.
Туркия ушбу турнирга номзодлигини қайтариб олгач, Англия ва Ирландиянинг қўшма аризаси ягона даъвогарга айланди. Ўйинлар жами ўнта стадионда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Аммо улар орасида "Олд Траффорд" ва "Энфилд" стадионлари мавжуд эмас.



