"Атлетико" Эдерсон учун 35+3 млн евро таклиф қилади. "Аталанта" 50 млн олмоқчи

"Атлетико" "Аталанта"нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Эдерсон учун 35 миллион евро ва 3 миллион бонус таклиф қилади.

Бергамо клуби ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро сўрамоқда.

Испан клуби аллақачон футболчи билан йилига 5 миллион евро маош ва 2 миллион евро миқдоридаги имзо бонуси билан 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.

Эдерсон бу мавсумда А Серияда 23 та ўйинда 1 та гол урди.


Манба: gianlucadimarzio.com