Брендан Рожерс: “Варди жаҳон даражасидаги футболчи эканлигини исботламоқда”

“Лестер” устози АПЛ 6-турида “Арсенал” устидан эришилган ғалаба (1:0) ва Жейми Варди ҳақида гапирди.

“Йигитлар қойилмақом ҳаракат қилди. Бизнинг юқори даражали футболчиларга қарши баҳсдаги ғоямиз шундай эди: уларни устунликдан маҳрум қилиш. Шунда сиз ўз ўйингизни бошқачароқ қурасиз. Биз Вардини туширишни режалаштиргандик. Гол эса Ундернинг фантасик пасидан сўнг юз берди. Нима учун Варди катта футболчи дейсизми? У муҳим ўйинларда жамоа учун жуда катта фойда келтиради. У дунё даражасидаги футболчи эканлигини исботламоқда. Унинг бу ердалиги эса менинг омадим”, — дейди Рожерс.


Манба: BBC Sport