

Дастлабки текширувдан сўнг, "шпорлар" сардорининг чап оёғининг тўпиқ қисмига шикаст етганини "Тоттенхэм" клуби расман тасдиқлади.
Маълумотларга қараганда, Ҳарри Кейн машғулотларга март ойидан аввал қайта олмайди.
Натижада, англиялик форвард ЕЧЛ нимчорак финал босқичидаги "Боруссия Д"га (14 февраль) қарши дастлабки учрашув ва Англия кубоги доирасида "Челси" (28 февраль) билан бўладиган ўйинни ўтказиб юборади.



