Breaking! "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарди. Тез орада бу расман эълон қилинади
21 ноя 2021 07:17
Янгиликлар
Breaking! "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарди. Тез орада бу расман эълон қилинади
Мураббийнинг МЮдаги саргузаштлари ўз якунига етган кўринади.
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақида таниқли ва ишончли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Беш соатдан ортиқ давом этган музокаралардан сўнг клуб бунга қарор қилган. Қарор Жоэль Глейзер томонидан тасдиқланганидан сўнг, клуб бу ҳақида расман эълон қилади.
Ҳозирда мураббий ва клуб ўртасида компенсация ва ёзма келишув борасида ишлар олиб борилмоқда. Келишув икки томоннинг хоҳиши асосида бўлаётгани қўшимча қилинган. Ҳайрлашув баёноти "самимий ва ҳурматни сақлаган ҳолда" бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар