UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  1 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  9 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  2 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  4 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   2 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  34 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  44 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  7 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  455

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи чорак финал ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи чорак финал ҳақида қандай фикрда?

Бразилия футзал терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маркиньос Коста-Рикага (5:0) қарши кечган нимчорак финал баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақида.

- Учрашув биз учун жуда муҳим эди, сабаби  плей-офф гуруҳ босқичидаги учрашувлардан бироз фарқ қилади. Плей-офф босқичидаги учрашувларга яхши киришиб кетишимиз муҳим эди. Буёғига ҳар бир учрашув финалдек ўтиши аниқ. Энди мусобақадаги иштирокингизни давом эттиришингиз мумкин ёки уйга жўнаб кетасиз. Ҳар бир босқичда чиройли ўйин намойиш этиб, жараёндан роҳатланишимиз керак. Руҳий томонлама хотиржам бўлиш, ўз мақсадларимизга эришишимизда ёрдам беради. Биз бугун ажойиб ўйин ўтказдик.

- Бразилия терма жамоаси биринчи бўлиб чорак финалга йўл олди. Чорак финалдаги бўлажак рақиб Эрон ёки Марокаш бўлади. Кейинги босқич ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Чорак финал баҳсида икки жамоа ҳам тенг ўйин намойиш этишини кутяпман. Икки жамоада индивидуал маҳорати ўта кучли футзалчилар йиғилган. Бу томонлама улар бизга кўп бош оғриқ бўлиши аниқ. Биз ҳимояда янада яхшироқ ўйнашимиз керак. Фақатгина шу йўл бизни ярим финалга етаклай олади.

- Кўпчилик Бразилияни ушбу Жаҳон чемпионатидаги энг кучли жамоа деб атамоқда. Ушбу фикрларга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Бу нормал ҳолат, сабаби биз беш карра Жаҳон чемпионларимиз. Ўзбекистондаги мусобақада ҳам ушбу натижани такрорлашни мақсад қилганмиз. Бизни фаворит деб ҳисоблашлари бизга ҳар доим босим ўтказиб келган. Инсонлар Бразилия терма жамоасининг учрашувларини томоша қилиб, футзалчиларнинг маҳорати ва улар ўз клубларида етакчи эканлигини кўриб, шундай хулосага келишади. Ушбу фикрларга эътибор бермаслигимиз ва ўз мақсадимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Оёғимиз ердан узилган куни биз мағлуб бўламиз, мен буни аниқ биламан.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика