

Клуб матбуот хизмати 33 ёшли мураббий билан келишув 2029 йилгача узайтирилганлигини маълум қилди. Германиялик мураббий 2024 йил ёзидан буён жамоани бошқариб келмоқда. Шу вақт мобайнида "Брайтон" 85 ўйинда 37 ғалаба ва 24тадан дуранг ҳамда мағлубият қайд этди.
Айни дамда жамоа 50 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.



