UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  7 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 43 ёшга тўлди Янгиликлар

Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 43 ёшга тўлди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Евгений Сафонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Евгений Сафонов - 1977 йилнинг 6 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Дарвозабонликни танлаган Женя 19 ёшида «Дўстлик» жамоаси таркибида олий лигада дебют қилган. Икки йил давомида пойтахт вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сафонов 1999 йилда Самарқанднинг «Динамо»сига кўчиб ўтди. 2000 йилда эса Россияга йўл олди ва Ярославлнинг «Шинник» клуби билан шартнома имзолади. Евгений олти мавсум давомида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилди. 2000 йилнинг 1 ноябрь куни Россия биринчи дивизионида дебютини нишонлаган. Айнан «Шинник» таркибида ўтказган йиллари унинг фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар сифатида тарихга муҳрланди, десак муболаға бўлмайди. 



Сафонов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Урал», «Рязань», Қозоғистоннинг «Мегаспорт» жамоалари сафида тўп тепди. Фаолиятининг сўнгги қисмида Самарқанднинг «Динамо» шарафини ҳимоя қилди. 1999-2006 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушди. 



Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан Евгений Сафоновни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика