"Борнмут" футболчиси безгакка чалинди

Mirjalol Normatov
29 дек 2023
"Борнмут" бош мураббийи Андони Ираола ярим ҳимоячи Хамед Траоре безгак касали билан шифохонага ётқизилганлигини тасдиқлади.

"Сўнгги ҳафталар у учун нафақат шахсий, балки, спорт нуқтаи назаридан ҳам қийин ўтди. Бир қанча вақт ўтиб, у сафга қайтади", - деди мураббий Фабрицио Романога.

Ушбу мавсумда 23 ёшли Траоре АПЛда 6 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Олдинроқ футболчининг хизматларига А Серия грандлари томонидан қизиқишлар бўлаётганлиги айтилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano