Болгария – Англия баҳси Стерлингга нисбатан ирқчилик муносабати билдирилгани учун тўхтатилди
15 окт 2019 00:45
Янгиликлар
Болгария – Англия баҳси Стерлингга нисбатан ирқчилик муносабати билдирилгани учун тўхтатилди
Айни дақиқаларда, Евро-2020 саралашининг 8-туридан ўрин олган Болгария ҳамда Англия баҳси бўлиб ўтмоқда.
Учрашув илк таймининг иккинчи ярмида мезбон жамоа ишқибозлари Раҳим Стерлингга нисбатан ирқчилик кайфиятидаги сўзларни ишлатишган. Вингер ҳар тўпга тегинганида эса трибунадагилар уни хуштаклар билан кутиб олишди. Инглизлар ҳимоячиси Тайрон Мингз ушбу нохуш ҳолат юзасидан терма жамоа сардори Харри Кейн ҳамда учрашув бош ҳаками Иван Бебекка мурожаат қилди ва рефери эса баҳсни бир неча дақиқага тўхтатиб қўйди.
Шундан кейин, стадион сухандони агар бу каби вазият яна такрорланадиган бўлса, учрашув муддатидан олдин якунланиши ҳақида хабар қилган.
Барчаси бироз тин олганидан кейин эса Болгария – Англия ўйини яна давом эттирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар