

"Сабаҳ" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди ва 67-дақиқада алмаштирилди.
Баҳс эса мезбонларнинг 7:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Сабаҳ” Озарбайжон чемпионатида 23 ўйиндан сўнг 56 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Қорабоғ” 22 ўйинда 49 очко жамғарган.





