UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   0 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   2 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1

Бобур Зуҳриддинов: “Бунёдкор”дан менга таклиф бўлгани йўқ” Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: “Бунёдкор”дан менга таклиф бўлгани йўқ”

Тошкентнинг “Обод” жамоасида фаолият олиб борган Бобур Зуҳриддинов айни дамда ишсиз.
Бобур Зуҳриддинов “Бунёдкор”да иш бошлаши мумкин, деган хабарлар тарқалганди. Мураббийнинг ўзи ушбу хабарларни инкор этди.

“Куни кеча “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда “Бунёдкор” ёшлари ва “Нефтчи” жамоаси ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун у ерга боргандим. Лекин, Бобур Зуҳриддинов “Бунёдкор”да иш бошлаши мумкин, деган хабарни ўзим эшитмадим. “Бунёдкор” жамоасидан менга ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ. Устозим Сергей Лушанни машғулотларини томоша қилиб ўзим учун керакли бўлган нарсаларни ўрганиб юргандим. “Обод” жамоасида мураббий бўлишимдан олдин ҳам Сергей Лушанни машғулотларини ўрганиб юрардим. Ҳозир бўш бўлиб қолганим учун вақтдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиб “Бунёдкор”га бориб устозимни машғулотларини томоша қилиб ўзимга керак бўлган нарсаларни ўрганиб юрибман. Ҳозирча ҳеч қайси жамоалардан менга таклиф бўлгани йўқ. Ҳозирча келажагим ҳақида ҳеч нима дея олмайман, барчасини вақт кўрсатади. Ўзим аниқ бир тўхтамга келганим йўқ”, - дейди Бобур Зуҳриддинов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика