Бобир Абдихолиқов: "Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо ҳеч биридан қўрқмаймиз"

Sherzod Nurmatov
10 июн 2023, 10:45
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида "CAFA Nations Cup" мусобақаси олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди.

Машғулотлар олдидан миллий терма жамоа ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.



- Қозоғистон чемпионатида дастлабки мавсумингизни ўтказяпсиз. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Қозоғистонда биринчи давра якунланишига 1 та ўйин қолди. Худога шукрки, мослашиб кетдим. Ҳозир 2-ўринда боряпмиз, мақсадимиз жиддий, чемпионликни ният қилганмиз. 

- Ўзбекистон терма жамоаси йиғинидан илк таассуротлар қандай? Термада янги номлар ҳам бор...

- Ҳаммада кайфият яхши. Терма жамоада ички муҳит аъло даражада. 

- "CAFA Nations Cup"даги рақиблар хусусида қандай фикрдасиз?

- Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо ҳеч биридан қўрқмаймиз. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади.



- Ўмон термасининг қолган араб жамоаларидан фарқи нимада деб ўйлайсиз?

- Ўрганиб чиқиб, бир хулосага келамиз. Ўйинда ҳаммаси кўринади, камчиликларидан унумли фойдаланишга уринамиз. 

- Бошқа араб жамоаларига ўхшаш жиҳатлари борми?

- Ўхшаш томонлари бўлиши мумкин. Ҳозирча бир нарса деёлмайман, ўрганиб чиқмадим. 



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia