ФИФАдан инқилобий таклиф: Клубларга таркибда камида бир нафар ёш футболчини ўйнатиш мажбурияти қўйилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
29 апр 2026, 15:48
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) клублар учун янги ва қатъий қоида жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Унга кўра, ҳар бир жамоа учрашув давомида майдонда камида бир нафар 20-21 ёшли футболчини ўйнатишга мажбур бўлиши мумкин.

Ванкуверда бўлиб ўтган ФИФА Кенгаши йиғилишида ушбу масала бўйича барча манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашув жараёни бир овоздан маъқулланди. Янги норматив талабга кўра, клублар доимий равишда ўз академияси тарбияланувчиси бўлган, 20 ёшдан 21 ёшгача бўлган камида бир нафар ўйинчини асосий таркибда майдонга туширишлари шарт бўлади.

Асосий мақсад нима?

Клубларни ёш истеъдодларга сармоя киритишга рағбатлантириш;

Ёшлар футболини ривожлантиришни шунчаки стратегия эмас, балки мажбурий қоидага айлантириш;

Иқтидорли футболчиларнинг катта футболга ўтиш даврини тезлаштириш.

Ушбу таклиф келгуси йили бўлиб ўтадиган ФИФА конгрессига тақдим этилади. Агар қоида тасдиқланса, бу бутун дунё бўйлаб трансфер сиёсати ва мураббийларнинг тактик танловларига сезиларли таъсир кўрсатади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As