UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  5 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

БМБ футзал клуби Бразилия терма жамоаси аъзосини трансфер қилди Янгиликлар

БМБ футзал клуби Бразилия терма жамоаси аъзосини трансфер қилди

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг навбатдаги мавсумига ўз олдига катта мақсадларни қўйиб, жиддий тайёргарлик кўраётган "оқ йўлбарслар" ёзги трансферлар ойнасида ҳам фаол бўлмоқда.

Хусусан, БМБ футзал клуби сафига Бразилия миллий терма жамоаси собиқ аъзоси, машҳур футзалчи, қатор йиллардан бери турли минтақалардаги лига ва халқаро мусобақаларда мунтазам ғолиблик нашидасини суриб келаётган Сержиньо Паулистани сафига қўшиб олди. 

Сержиньо Паулиста 1989 йил 25 июлда Бразилиянинг Сан-Паулу штати Жандира шаҳрида туғилган. 

Эришган ютуқлари:

○ 2011 йил Бразилия Кубоги ғолиби

○ 2012 йил Суперлига ғолиби

○ 2012 йил Санта Cатарина ғолиби

○ 2012 йил Жасc ғолиби

○ 2013 йил Жанубий Америка Кубоги ғолиби

○ 2014-2015 йил Япон миллий лигаси ғолиби

○ 2015 йил Пума Кубоги ғолиби

○ 2015-2016 йил Япон миллий лигаси ғолиби

○ 2016 йил Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби

○ 2017 йил Испания Суперкубоги ғолиби

○ 2017-2018 йил Испания футзал лигаси ғолиби

○ 2018 йил Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби

○ 2018-2020 йил Хитой миллий лигаси ғолиби

○ 2022-2024 йил Жанубий Корея миллий лигаси ғолиби

○ 2023 йил Корея Кубоги ғолиби


Тўп тепган клублари:

"Жоинвилле Крона" (2013) 

"Бенфика" (2013/ 2014)

"Нагоя Океанс" (2014-2016)

"Интер Мовистар" (2017/2018) 

"Шенжен Нанлинь" (2019/2020)

"Санто Андре Интелли" (2021)

ЛБФС (2022-2024)


Маълумот учун, Сержиньо 2013 йилда Бразилия миллий терма жамоаси сафида Жанубий Америка Кубоги ғолиби бўлган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика