

ФИФА аҳлоқ қўмитасининг қарорига кўра, Блаттер бошқаларга совға тақдим этиш ва садоқат банди бўйича ташкилот аҳлоқ қоидаларини бузган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Платини ҳисобига ўтказилган пуллар учун ФИФА аҳлоқ қўмитаси Блаттер ва Платинини 90 кунга футболдан четлатган эди.
Блаттер ва Платини сўроқ вақтида 2 млн. Швейцария франки миқдоридаги тўловга келишганини тан олди. Платини 1999-2002 йиллардаги иши учун 2011 йилда иш ҳақини олган.
Швейцария қонунчилигига кўра, ишчи келишувга кўра ўз вазифасини бажарганидан сўнг 5 йил давомида маошини олиши лозим.



