

"Бавария" спорт директори Кристоф Фройнд мюнхенликлар ўз жамоасида олиб қолмоқчи бўлган футболчи номини айтди.
"Яқин бир неча ҳафта ичида биз Лерой Сане билан шартномани узайтириш бўйича албатта музокаралар олиб борамиз. У ақл бовар қилмайдиган даражада яхши ўйинчи ва биз учун асосий ўйинчи, шунинг учун у Мюнхенда узоқ вақт қолса ажойиб бўларди", – деди Фройнд.
Аваалроқ Испаниянинг топ-клублари Санега даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.



