UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  4 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  3 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  8 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  17 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0

Бишкекда ФИФАнинг Connect тизимини жорий этиш бўйича семинар ўтказилмоқда Янгиликлар

Бишкекда ФИФАнинг Connect тизимини жорий этиш бўйича семинар ўтказилмоқда

Теглар :  ФИФА
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 15–17 февраль кунлари Осиё футбол конфедерацияси ва Халқаро футбол федерацияси ҳамкорлигида ФИФАнинг Connect тизимини жорий этиш бўйича семинар ўтказилмоқда.

Семинарда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этмоқда. Мазкур тадбирда Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ етакчи мутахассиси Бахтиёр Маметов қатнашмоқда. Семинар ФИФА, ОФК мутахассислари, шуниндек, Genius Sports IT-мутахассислари томонидан олиб бориляпти.

2011 йили ФИФА Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган Connect тизимини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида қўллаш кўзда тутилган. Мазкур дастур орқали қоғоз билан ишлашдан воз кечилиб, футболчи, мураббий, ҳакам ва бошқа футболга алоқадор расмий шахсларни электрон рўйхатдан ўтказишга ўтилади.

Бошқача қилиб айтганда, юқорида таъкидланган шахсларнинг ID рақами ва шахсий маълумоти сақланадиган ўзига хос “паспорти” пайдо бўлади. Ушбу маълумотлар ФИФАнинг Connect баъзасида сақланади. Бу йўл орқали маълумотлар тўплаш, сақлаш ва уларни халқаро федерациялар билан алмашиш анча осон бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика