"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди

Alisher Ostonov
18 май 2025
"Милан" форварди Тижани Рейндерс "Манчестер Сити"га ўтмайди.

Миланликлар 26 ёшли нидерландиялик футболчининг 60 миллион евролик таклифини рад этган.

Олдинроқ, Рейнедрсга "Реал" даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.

Рейндерс жорий мавсум 52 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Teamtalk