"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин
18 май 11:32
Янгиликлар
Мадрид клуби тарбияланувчиси ўтган ёзда 6 млн евро эвазига "Комо"га ўтган эди. А Серия жорий мавсумида 20 ёшли ярим ҳимоячи 33 ўйинда 6 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.
"Реал" 8 миллион евро эвазига қайта сотиб олишни фаоллаштириш орқали уни қайтариш масаласини жиддий муҳокама қилмоқда.
Бироқ, қанот ҳимоячилари ва марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш бўйича устувор масала ҳал қилинмагунча, клуб шошилмайди.
Қайд этилишича, "Реал" Паснинг ўсишидан ҳайратда. Клубда уни нафақат "ўнлик" ролида, балки марказий ярим ҳимоячи сифатида ҳам кўради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар