UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Битта форма". Қайси футболчи хаёлингизга келди?  4 15:58"Милан" "португалиялик Погба"ни нишонга олди  0 15:37Суперлига-2019ни ёдга оламиз. Футболни соғинган Ботирали, такси тўхтатаётган Машарипов, кўчага "ниқобсиз" чиққан одам...  26 15:37"Ювентус" Дуглас Костани АПЛ клубига қўйиб юборишга тайёр  2 15:26"Қизилқум"да порлаши кутилаётган Суннатулло Абдуллажонов билан суҳбат   0 15:10Даволаниш вақти: Танаффусдан сўнг қайси юлдузлар майдонга қайтади?  4 15:03"Арсенал" "Рома"нинг Мхитарян бўйича берган икки таклифини рад этди  0 14:47 Бир фоиз омад етишмаган ажойиб зарбалар  0 14:30"Битта форма". Қайси футболчи хаёлингизга келди?  18 14:20"Челси" уч ҳимоячининг вариантини ўрганмоқда  0 13:57АПЛ клубларидан бири мавсумни Хитойда ўтказишни таклиф қилди  3 13:322012 йилнинг энг қиммат ўйинчиларидан тузилган рамзий жамоа  5 13:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:00"Барселона" ва "Реал"да ўйнаган юлдуз футболчилар  5 12:37Суарес: "Барса"да ҳеч ким маошларнинг камайишига қарши чиқмади"  0

Бир ўйин тарихи. ЕЧЛ-2006 финали. "Барселона" - "Арсенал" 2:1 Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. ЕЧЛ-2006 финали. "Барселона" - "Арсенал" 2:1

2006 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финали Франциянинг Сен Дени шаҳридаги "Стад де Франц" стадионида бўлиб ўтган.

Ҳал қилувчи баҳсда Роналдинью бошчилигидаги "Барселона" Тьерри Анри бошчилигидаги "Арсенал" билан тўқнаш келган.

Ўйин "Арсенал"нинг ҳужумлари билан бошланган. Анрида бир нечта имконият бўлган, бироқ Виктор Вальдес маҳоратини намойиш этиб жамоасини голдан қутқариб қолган.

Ўйин кульминацияси 18-дақиқада рўй берди. Самуэль Это'О бирга-бир вазиятга чиқиб боради Йенс Леманн эса уни жарима майдонидан чиқиб йиқитади. Бош ҳакам норвегиялик Терье Хауге германиялик посбонга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатади. "Арсенал" ўша мавсум ЕЧЛ плей-офф босқичида финалга қадар 6та ўйинда умуман гол ўтказмаган эди ("Реал" 1:0, 0:0), ("Ювентус" 2:0, 0:0), ("Вильярреал" 1:0, 0:0). Бунда албатта Йенс Леманнинг хизмати жуда катта эди.

Арсен Венгер ярим ҳимоячи Робер Пиреснинг ўрнига иккинчи дарвозабон Мануэль Алмунияни туширади. 10 киши бўлиб қолганига қарамай ҳисобни "канонирлар" очишади. Эбуэ ишлаган жарима тўпини Тьерри Анри амалга оширади, барчадан баланд сакраган Сол Кэмпбелл боши билан дарвозани ишғол қилади - 0:1.

Шундан кейин "Барселона" ташаббусга эга бўлади ва кетма-кет ҳужумлар ташкил этади.

76-дақиқада Это'О барибир ниятига етади. Чап томондан жарима майдонига ёриб кирган ҳужумчи Алмуния қўриқлаётган дарвозанинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олиб ҳисобни тенгаштиради - 1:1.

Кўпчилик асосий вақт дуранг қайд этилади деб турганда захирадан майдонга тушган ҳимоячи Жулиано Беллетти катта саҳнага чиқади. Ўнг томондан девор услубида ўйнаган ҳимоячи жарима майдони ичидан кучли зарба берди, тўп Алмуниянинг оёқлари орасидан дарвозага бориб тушади - 2:1. "Барселона" Европа чемпиони!

Маълумот учун, ўша мавсум аргентиналик Лионель Месси ЕЧЛда бир нечта ўйинда майдонга тушган, бироқ финал қайдномасидан ўрин олмаган эди.  


"Барселона" - "Арсенал" 2:1 (0:1)
17 май 2006 йил. Сен Дени, "Стад де Франц" стадиони. 79610 томошабин.
Бош ҳакам:
Терье Хауге (Норвегия).
Голлар: Это'О 76, Белетти 80 - Кэмпбелл 37.

"Барселона": Виктор Вальдес, Олегер (Жулиано Беллетти, 71), Рафаэль Маркес, Карлес Пуйоль, Жованни ван Бронхорст, Эдмилсон (Андрес Иньеста, 46), Деку, Марк ван Боммел (Хенрик Ларссон, 61), Людовик Жюли, Роналдинью, Самуэль Это'О.
Бош мураббий: Франк Райкаард (Нидерландия).

"Арсенал": Йенс Леманн, Эммануэль Эбуэ, Коло Туре, Сол Кэмпбелл, Эшли Коул, Робер Пирес (Мануэль Алмуния, 18), Жилберто Сильва, Сеск Фабрегас (Мэтью Фламини, 74), Александр Глеб (Хосе Антонио Рейес, 85), Фредди Юнбернг, Тьерри Анри.
Бош мураббий: Арсен Венгер (Франция).

Огоҳлантиришлар: Эбуэ 22, Анри 51, Олегер 69, Ларссон 90+3
Четлатиш: Леманн 18.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

+1   
24 мар 12:52:53
Californication
Dilmurod1992 qowcinor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чесно уйин бумаган ушанда не только 2006 колган барча барса арсенал тукнашувида судялар нагло барсага ён босган
Bu gapiz bilan Barsa hakamlani sotvogan dimoqchimisiz? Barsani o'sha yil LaLigadegi axvolini eslen. Barsa moliyaviy kuchli klubmasidi u paytda. Barsaga yon bosgandan foyda yo'g'idi
   
25 мар 01:20:38
Zhandoc
Арсенал фудболчилари хайвон экан, шунакаям агресив боладими. Барса чиройли ойнаган экан у пайтдаям. Белетти гол ургандаги ахволини каранг иглавордияя малаадес хозирги айримлари 365 кунда бир гол уради шундаям стадионни аиланиб он марта интервю беради.
   
24 мар 20:13:08
Tohirjon_ars
M.r.Sharopov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Arsenal hech qachon Barcadan ustun bo'lgan emas.
Juda "xech qachon" deb tashlamang, ECHLdagi qolgan o'yinlariga ham qarang, Arsenal bilan o'yinda sudya qizil berib Barsaga ko'maklashib yuborgani bu yagonasi emas. Kuchi yetganda shunday yutardi
   
24 мар 19:34:16
SAMOVIY_NUR
Shu vaqtlarda men Shevani muxlisi edim. shu sababli arsenalga muxlislik qilganman. barsani yoqtirmasdim.
   
24 мар 19:32:30
SAMOVIY_NUR
bu o'yinni ko'rgandim. arsenal barsani yaqiniga ham yo'lamasdi o'yin bo'yicha. ishonmaganlar o'yinni ko'rsin. faqat milan edi o'ssha chempionatda barsaga teng raqib.
   
24 мар 18:30:51
Doctor_Lutfullaev
O'sha yili futbol ko'rganlardan bormi? Nega Messi yo'q edi? Bilganlar bolsa aytivorilar
   
24 мар 12:30:43
Dilmurod1992 qowcinor
Чесно уйин бумаган ушанда не только 2006 колган барча барса арсенал тукнашувида судялар нагло барсага ён босган
   
24 мар 12:22:42
Феномен
Bir nechta oyinga tushganmish messi öshanda jarohat olgan shuning uchun kiritilmagan qaydnomaga
   
24 мар 12:22:04
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Финалда иккита севимли жамоам тукнаш кеганди. Мухлис учун галати холат, бу ерда хам ютасиз хам ютказасиз. Бир ачинасиз ва бир хурсанд буласиз. Анри ва Ронини узаро ракиб булиши... иккаласиям ажойиб формада пайти.
   
24 мар 12:02:43
Нурмухаммад
Админлар маколани сайтга чикаришдан олдин яна бир синчиклаб укиб кайта-кайта текшириб кейин чикаринглар. Орамизда еш мухлислар бор уларни чалгитмай
   
24 мар 11:51:43
SURXON FAQAT G'ALABA
Иккинчи абзац ортикчамасми
-2   
24 мар 12:59:21
M.r.Sharopov
Dilmurod1992 qowcinor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чесно уйин бумаган ушанда не только 2006 колган барча барса арсенал тукнашувида судялар нагло барсага ён босган
Arsenal hech qachon Barcadan ustun bo'lgan emas.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг