Биласизми? Ўтган мавсумнинг охирги тўртта ўйинида ғалаба қозонмаган "Олмалиқ" бу йилни ҳам шундай бошлади
04 апр 2017 14:41
Янгиликлар
Биласизми? Ўтган мавсумнинг охирги тўртта ўйинида ғалаба қозонмаган "Олмалиқ" бу йилни ҳам шундай бошлади
Виктор Кумиков шогирдлари уйда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган бўлишса, сафарда "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Локомотив"га мағлуб бўлишди. Қизиғи шундаки, "Олмалиқ" ўтган йилнинг охирги тўрт беллашувида ҳам ғалаба қозона олмаганди.
Ўтган йил 26-турда "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган олмалиқликлар шундан сўнг "Андижон" билан дуранг қайд этиб, "Обод", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришганди. Натижада чемпионат якунида Игорь Шквирин ўз лавозимини тарк этди ва унинг ўрнига янги бош мураббий этиб Виктор Кумиков тайинланди.
"Олмалиқ" учун ушбу чемпионат ҳам омадсиз бошланди. Айтиб ўтганимиздек, жамоа тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти ва турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа кейинги турни 7 апрель (жума) куни ўз майдонида "Насаф"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар