

"Ўйинчи яхши ўйнаши учун, ўзини қулай ҳис қилиши керак. Бош мураббий ва ўйинчилар билан ишончли муносабат бўлиши керак. Мен буни кўрмаяпман. У Месси билан тил топиша олмайди.
Улар бир-бирини ёмон тушунишади. У турли мураббийлар томонидан ишончни ҳис қилмаяпти. Бунга максимум 6 ой сабр қилиш мумкин, аммо кейин кетиш керак", - дейди Лизаразю.
29 ёшли Франция терма жамоаси ҳужумчиси жорий мавсум Каталония клуби таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



