"Бетис" Де Хеа билан шартнома имзолаши мумкин
19 сен 2023 18:48
Янгиликлар
"Бетис" Де Хеа билан шартнома имзолаши мумкин
Дарвозабон Давид Де Хеа фаолиятини Испанияда давом эттириш эҳтимоли бор.
Бу ҳақда "Fichajes" хабар берди.
Манбага кўра, "Бетис" 32 ёшли испанияликка даъвогар. Олдинроқ дарвозабонга БАА, Қатар ва Мексика клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Де Хеа "Манчестер Юнайтед"да 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 2023 йилнинг ёзида дарвозабон шартномаси тугагани сабабли жамоани тарк этганди. Ўтган мавсумда Де Хеа 58 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол ўтказиб юборди ва 25 та ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар