

Мюнхенликлар 28 ёшли португалияликни сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олди.
"Мен Канселу учун хурсандман, чунки у бахтли бўлиш учун бу йўлни танлади. Бу жамоа учун ҳам, мен учун ҳам ачинарли, чунки мен энди унга ҳар куни таянолмайман. Мен уни шахс сифатида жуда яхши кўришимни билади. Аммо у ўзи учун энг яхши қарорни қабул қилди ва мен бундан жуда хурсандман", – деди Силва.
Канселунинг ўзи "Сити"да ўйин амалиётига эга бўлмагани учун "Бавария"га ўтганини айтган эди.



