Бензема ва Милитао клублар ўртасидаги ЖЧ финали олдидан "Реал" сафига қўшилишди

Sherzod Nurmatov
10 фев 2023, 18:37
Ҳужумчи Карим Бензема ва ҳимоячи Эдер Милитао Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол” клубига қарши клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали олдидан Марокашдаги йиғинда "Реал" таркибида пайдо бўлишди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ икки футболчи ҳам жароҳатлари сабабли мусобақанинг нимчорак финалида "Ал Аҳли" билан ўйин (4:1) учун қайдномага киритилмаганди.

"Реал" ҳамда "Ал Ҳилол" ўртасидаги клублар ўртасидаги ЖЧнинг якуний учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:59 да бошланиши режалаштирилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com