Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бензема тўртта мусобақада гол урган тарихдаги биринчи футболчи

Nozimov Nig'monxo'ja
13 дек 2023
Карим Бензема клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1-турида "Окленд Сити" дарвозасига гол урди (3:0).

Бензема бунга қадар 2014, 2016 ва 2022 йилларда ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида гол урганди.

Шу тариқа, “Ал Иттиҳод” ҳужумчиси тўртта турли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида гол урган тарихдаги биринчи футболчи

35 ёшли Франциялик ўзининг 6-жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда, бундан олдинги бештасида “Реал Мадрид” билан ғалаба қозонган (2014, 2016, 2017, 2018 ва 2022).


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: sports.ru