Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?

Iskandarov Abdulaziz
28 авг 2025, 13:45
Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Паулу Бенту бўлиши тобора аниқ бўлиб бормоқда.

Агарда португалиялик мутахассис терма жамоамиз постини эгалласа, у тарихдаги 10-хорижлик мураббий сифатида қайд этилади. Бунга қадар "оқ бўрилар"ни қуйидаги чет эллик мутахассислар бошқарган. 

1. Убиража Вега Да Силва (Бразилия) - 8 та ўйин, 4 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият

2. Павел Садирин (Россия) - 1 та ўйин, 1 мағлубият

3. Владимир Сальков (Россия) - 19 та ўйин 10 ғалаба, 3 дуранг, 6 мағлубият

4. Леонид Остроушко (Қозоғистон) - 1 та ўйин, 1 та ғалаба 

5. Ханс Юрген Гёде (Германия) - 3 та ўйин, 1 дуранг, 2 мағлубият

6. Боб Хафтон (Англия) - 3 та ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг

7. Валерий Непомняшчи  (Россия) - 6 та ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият

8. Эктор Купер (Аргентина) - 17 та ўйин, 7 ғалаба, 4 дуранг, 6 мағлубият

9. Катанец (Словения) - 42 та ўйин, 26 ғалаба, 8 дуранг, 8 мағлубият


Бенту қандай натижа кўрсатиши мумкин?


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia