

"Мбаппе гол уролмаган пенальти – ўйиндаги муҳим эпизод, аммо шунақаси ҳам учраб туради. У юқори даражаси туфайли жуда катта босим остида. Ўша пенальти мағлуб бўлишимизга сабаб бўлмади, бутун жамоа унчалик яхши ўйин кўрсатмади", – деди Беллингем.
25 ёшли франциялик футболчи 2024 йилнинг 1 июлида "Реал"га ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 18 учрашувда 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



