Артета: "Гёкереш "Атлетико"га қарши биринчи бўлимда жуда яхши ўйнади"

Sherzod Nurmatov
1 май 2026, 15:05
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Виктор Гёкерешнинг Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги "Атлетико"га қарши (1:1) илк ўйинидаги ҳаракатларини юқори баҳолади.

27 ёшли швециялик ҳужумчи пенальтидан ишлади ва уни муваффақиятли амалга оширди.

1.jpg

"У биринчи бўлимда жуда яхши ўйнади. У гол уриш имкониятини яратди ва пенальтидан хотиржамлик билан тўп киритди. Иккинчи бўлимда вазият бироз ўзгарди, ўйинимизни тубдан ўзгартиришимизга тўғри келди. Охир-оқибат, менимча, ҳаммаси яхши якунланди", – деди Артета.

Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com