Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи
07 окт 2025 17:38
Янгиликлар
Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи
"Боруссия" Дортмунд жамоасининг 20 ёшли англиялик ярим ҳимоячиси Жоб Беллингем немис клубидан кетмоқчи.
Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери маълум қилди.
Маълумотларга кўра, инглиз футболчиси ўйин вақтидан норози ва Дортмунд устози Нико Ковач уни жамоа футболчилари жароҳатлангандагина майдонга туширади деб ҳисоблайди.
Жоб Беллингем ёзда дортмундликлар билан шартнома имзолаганди. Немис клуби уни "Сандерленд"дан 30 миллион евро эвазига сотиб олди ва бу ўз тарихидаги тўртинчи йирик трансферга айланди.
Жоб бу мавсум "Боруссия" сафида 9 ўйин ўтказди, бироқ бор-йўғи 167 дақиқа ўйнади ва Бундеслигада ҳали тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар