

Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери маълум қилди.
Маълумотларга кўра, инглиз футболчиси ўйин вақтидан норози ва Дортмунд устози Нико Ковач уни жамоа футболчилари жароҳатлангандагина майдонга туширади деб ҳисоблайди.
Жоб Беллингем ёзда дортмундликлар билан шартнома имзолаганди. Немис клуби уни "Сандерленд"дан 30 миллион евро эвазига сотиб олди ва бу ўз тарихидаги тўртинчи йирик трансферга айланди.
Жоб бу мавсум "Боруссия" сафида 9 ўйин ўтказди, бироқ бор-йўғи 167 дақиқа ўйнади ва Бундеслигада ҳали тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилгани йўқ.



