Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди
13 июн 2021 20:40
Янгиликлар
Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди
Евро-2020 илк тури доирасида Англия ТЖ 1:0 ҳисобида Хорватия устидан ғалабага эришди.
Мазкур баҳснинг 82-дақиқасида Харри Кейн ўрнига захирадан майдонга Жуд Беллингем тушди. Шу тариқа, у Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш футболчига айланди – 17 ёш 349 кунлик.
Мусобақанинг аввалги рекорди эса Евро-2012'да нидерландиялик ҳимоячи Йетро Виллемс (18 ёш 71 кунлик) томонидан қайд этилганди.
Фикрлар